Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзкомназорат»: Сирдарёда талафот кўрган алоқа объектлари қайта ишга туширилмоқда
5 та мобил алоқа операторларининг жами 86 та таянч станцияларидан 80 тасининг фаолияти тикланган.
2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятида «Сардоба» сув омборида юз берган техноген ҳодиса оқибатида содир бўлган тошқин ҳудуддаги телекоммуникация объектларига жиддий талафот етказгани хабар қилинганди.
Унга кўра, мобил алоқа операторларининг база станциялари электр таъминотидан узилиб қолгани, маҳаллий телекоммуникация тармоғининг инфратузилма (мактаб, маҳалла ва ҚВП) ташкилотларига тортилган ерости оптик толали алоқа кабелларига, магистраль ерости алоқа кабелларига зарар етгани туфайли фавқулодда ҳолатдан келиб чиқиб сув омбори ҳудуди атрофидаги станция қурилмаларида авария тиклаш ва демонтаж ишлари бошланганди.
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси хабарига кўра, кўрилган тезкор чоралар натижасида Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчасидаги АТС (умумий монтаж сиғими 1152 рақамли, ишлатилган сиғими 567 абонент бўлган C&C08 RSP HUAWEI русумли станция, мавжуд сиғими 288 портли DSLAM’да абонентлар сони 288 та) қайта таъмирланиб ишга туширилган. Мазкур телефон станцияси дизель генератор орқали ишлаб турганлиги сабабли 3 май куни доимий электр тармоқларига уланди.
2020 йил 5 май соат 18:00 ҳолатига кўра 5 та мобил алоқа операторларининг жами 86 та таянч станцияларидан 80 тасининг фаолияти тикланган, жумладан 47 та таянч станцияси электр таъминотига қайта уланган, қолган объектларда эса зарурий таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Сув тошқини сабабли Мирзаобод тумани ҳудудида жойлашган KM-TAYe 61 магистраль алоқа кабели ўтказгичига зарар етганди, мазкур магистраль алоқа кабели бошқа кабель магистрали ва темир йўлга қарашли захира кабель магистралига тўлиқ ўтказилган.
Шунингдек, табиий офат талафотларини бартараф этиш ишларини тезкор ташкил этишда иштирок этаётганларга шароит яратиш учун вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида ташкил этилган штабга «1205» қисқа рақами бириктирилиб, қўшимча равишда «Ўзмобайл» стационар телефон аппаратлари ҳамда сим-карталар ажратилган.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025