Ўзбекистон | 14:40 / 10.05.2020
33662
1 дақиқада ўқилади

Беларусдан 150 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди

Беларуснинг Минск шаҳридан 150 нафар Ўзбекистон фуқароси махсус чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди.

Беларуснинг Минск шаҳридан 150 нафар Ўзбекистон фуқароси махсус чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Беларусдаги вакили Аброржон Раҳмонов маълум қилди.

Ассоциация матбуот котибининг хабар беришича, 10 май куни Uzbekistan Airways томонидан Тошкент–Деҳли–Тошкент ҳаво йўналиши орқали чартер рейс ташкил этилади. Шунингдек, 10 май куни Тошкент–Сеул–Тошкент йўналишида чартер рейс қўйилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 7 май кунги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонга қайта олмаган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа жойлардан олиб келинишини айтган эди.

Мавзуга оид