Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2453тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 35 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 11 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2453 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
21 апрелдан бери янги зарарланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан кам бўлаётганди.
10 май куни жами 69та янги ҳолат аниқланиб, 35 бемор тузалди.
Шу вақтгача мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1881 нафарни ташкил этмоқда, айни вақтда шифохоналарда 562 бемор даволанмоқда.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 6 нафари оғир аҳволда қолмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025