Ўзбекистон | 23:18 / 11.05.2020
27082
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2486тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 4 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 11 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2486 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

21 апрелдан бери янги зарарланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан кам бўлаётганди.

10 май куни бу тенденция бузилиб, жами 69та янги ҳолат аниқланиб, 35 бемор тузалганди.

Бугун эса 68та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 107 киши тузалди.

Айни вақтгача жами 1988 киши тузалган, 488 бемор шифохоналарда даволанмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид