23:57 / 12.05.2020
71669

Фото: Ўзбек ҳамшираси коронавирусга қарши курашдан кейин

Айни пайтда Ўзбекистонда 50 мингдан зиёд ҳамшира коронавирус инфекциясига қарши курашга жалб этилган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 май - Халқаро ҳамширалар кунида коронавирус инфекциясига қарши курашда иштирок этаётган ҳамширалардан бири ҳақида маълумот берди.

«Ўз ишида ҳам, оила ва жамиятда ҳам фаол ва ташаббускор ҳамшираларимизга қанча эҳтиром кўрсатсак арзийди. Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қаҳрамонларча курашаётган 50 минг нафардан зиёд ҳамширалар фаолияти алоҳида таҳсинга лойиқ.

Ана шундай фидойи ҳамширалардан бири, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт клиникаси ходими Фотима Хусановадир. Кўп йиллик тажрибага эга ҳамшира ўтган бир ой ичида 43 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. 

Фотиманинг юзида янгидан ҳосил бўлган чандиқлар ҳам ўз комбинезонини ечмасдан, ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, кунни тунга улаб, қилган машаққатли ва матонатли меҳнатининг натижасидир», дейилади  хабарида.

«Шундай олижаноб касбни танлаганимдан фахрланаман, бу қийинчилик, синовлар ортда қоляпти, лекин ҳамкасбларим билан қисқа вақт ичида коронавирусга чалинган ўнлаб беморларнинг соғайиши, уларнинг ўзи ва оилаларининг қувончига сабаб бўляпмиз. Биз учун одамларимизнинг соғлом ва хушкайфиятда юришидан-да ортиқ бахт йўқ», дейди Фотима Ҳусанова.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top