Жаҳон | 09:47 / 12.05.2020
8893
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск тақиқловга қарамай ўз заводини ишга туширди ва бунинг учун фақат ўзи ҳибсга олиниши кераклигини айтди

Америкалик тадбиркор Илон Маск маҳаллий ҳокимият тақиқловига қарамай Калифорниядаги Tesla заводини ишга туширди. У кимнидир бу иш учун ҳибсга олиш керак бўлса, ўзини ҳибсга олишни сўраган. 

Фото: REUTERS

Маск бу ҳақда твиттерда ёзган. Таъкидланишича, гап Фримонтдаги электромобиллар йиғилувчи завод ҳақида бормоқда.

“Tesla Аламида округи кўрсатмаларига зид равишда, бугун ишлаб чиқаришни қайта бошламоқда”, деб ёзган тадбиркор. Маскнинг ёзишича, у заводда бўлади ва кимнидир ҳибсга олишга келгудек бўлсалар, бу ўзи бўлишини сўраган.  

Маск яна бир твитида Калифорния маъмурияти АҚШдаги бошқа автокомпаниялар очилишини маъқуллагани, бироқ унинг заводига рухсат тегманини маълум қилган. У вазиятни чалкаш деб атаган. 

Заводдаги иш коронавирус эпидемияси билан боғлиқ чекловлар сабабли 23 мартда тўхтатилган. Калифорния губернатори Гевин Ньюсом 7 май куни штатнинг баъзи қисмларидаги корхоналарга 8 майдан ишни бошлашга рухсат берган. Бироқ Фримонт шаҳри жойлашган Аламида округи санитария хизмати Маскнинг заводига ишни бошлашни тақиқлаган. Шундан кейин тадбиркор компания округга қарши судга арз қилишини ва бош қароргоҳини Калифорниядан Техас ва Невадага кўчиришини айтган.

Tesla’нинг Фримонтдаги заводида 10 мингдан кўпроқ одам ишлайди. 

Мавзуга оид