Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Калифорния ҳукуматини АҚШдаги ягона Tesla автозаводини очишга рухсат беришга чақирди
Аввалроқ Илон Маск тақиқларга қарамасдан ўз заводини ишга туширганини маълум қилганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Калифорния штати ҳукуматини АҚШдаги ягона Tesla автомобиль заводига ишлашга расман рухсат беришга чақирди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
«Калифорния Tesla ва Илон Маскка заводни ҳозир очишга рухсат бериши керак. Буни тез ва хавфсиз амалга ошириш мумкин», — деб ёзди у.
Трамп ушбу твитни Илон Маск Аламида округи тақиқига қарамасдан корхонасини очгани тўғрисида маълум қилганидан бир неча соат ўтиб ёзди.
«Tesla Аламида округи кўрсатмаларига зид равишда бугун ишлаб чиқаришни қайта бошламоқда», деб ёзганди тадбиркор.
Заводдаги иш коронавирус эпидемияси билан боғлиқ чекловлар сабабли 23 мартда тўхтатилган. Калифорния губернатори Гевин Ньюсом 7 май куни штатнинг баъзи қисмларидаги корхоналарга 8 майдан ишни бошлашга рухсат берган.
Бироқ Фримонт шаҳри жойлашган Аламида округи санитария хизмати Маскнинг заводига ишни бошлашни тақиқлаган. Шундан кейин тадбиркор компания округга қарши судга арз қилишини ва бош қароргоҳини Калифорниядан Техас ва Невадага кўчиришини билдирганди.Техасда Tesla компаниясининг электромобиллар учун батареялар ишлаб чиқарадиган корхонаси жойлашган.
Мавзуга оид
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
18:31 / 25.04.2026