Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2645тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 14 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
9 нафар янги касалланиш ҳолатининг 2 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 7 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Тожикистондан келган.
Бугун 33та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 60 нафар бемор соғайди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда шифохоналарда 498 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025