Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлардан махсус комиссия қарорини кутиш сўралди
Россиянинг Самара вилоятидан чиқиш ва Оренбург вилоятига киришда, «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида бир неча юз нафар Ўзбекистон фуқаролари тўпланиши кузатилмоқда.
Ушбу фуқаролар Россиянинг турли минтақаларидан автотранспорт воситаларида келишмоқда ва Ўзбекистонга қайтиш учун Қозоғистон ҳудуди орқали йўлак яратишни талаб қилишмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Бош консулхона юртдошларимиз ва маҳаллий ҳокимият билан алоқа ўрнатгани айтилади.
ТИВ Оператив штаби Россия-Қозоғистон чегарасидаги мавжуд вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборди.
“Юқоридагиларни инобатга олиб, Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Республика махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилгунига қадар тинчликни сақлаш, ўрнатилган карантин қоидаларига риоя қилишга чақиради”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026