Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари коронавирус пандемияси шароитидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
13 май куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг видеоконференция форматидаги навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам иштирок этди.
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари, ШҲТ бош котиби Владимир Норов ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсов янги коронавирус инфекцияси пандемияси шароитидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Коронавирус оқибатларига қарши курашиш ва унинг ШҲТ давлатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсирини юмшатишнинг долзарб вазифалари юзасидан фикр алмашилди.
Пандемияга қарши курашиш бўйича зарур чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун ташкилотга аъзо давлатлар саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада такомиллаштириш ва мазкур соҳадаги ШҲТнинг амалдаги механизмлари ишни фаоллаштиришнинг зарурлигини қайд этдилар.
Мажлисда пандемиядан кейин дунё иқтисодиётида кузатиладиган катта ўзгаришлар нуқтайи назаридан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва унинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.
Тадбир иштирокчилари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар ҳамда дунёни фашизмдан қутқаришга жангчилар ва фронт орти меҳнаткашлари қўшган ҳиссани қайд қилиб ўтдилар. Шу нуқтайи назардан Абдулазиз Комилов иштирокчиларга Ўзбекистонда ушбу муҳим санани кенг нишонлаш бўйича махсус дастурни амалга ошириш жараёни тўғрисида маълумот берди.
Учрашув якунида коронавирус тарқалиши муносабати билан ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг баёноти қабул қилинди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025