Ректорга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг масофавий таълимни жорий этиш бўйича буйруғи билан талабаларга таълим бериш ва баҳолаш жараёнлари Тошкент Молия институтида видеомаърузалар, телеграм ижтимоий тармоғи ва электрон видеоалоқа дастурлари орқали самарали ташкил қилинмоқда.
Бу борада масофавий таълим платформаси www.tfi.uz сайти: “PLATONUS” электрон платформаси)дан фойдаланиш бўйича талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун йўриқномалар ишлаб чиқилиб, институт вебсайтига жойлаштирилган.
Институтда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган фанлардан 1000 дан ортиқ видео маъруза машғулотлари тайёрланган бўлиб, институт сайти ва институтнинг You Tube каналидаги MOLIYA TV саҳифасига жойлаштирилган.
Шунингдек, www.tfi.uz сайти: АРМ фондида (электрон ресурслар сони 3224 та, ҳозирги кунда янги адабиётларни киритиш давом этмоқда) ва Телеграм ижтимоий тармоғидаги каналида институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ҳамда хорижий ўқув адабиётлари ва бошқа бадиий, илмий, оммабоп адабиётлар жойлаштирилган», – дейди у.
Ректорга кўра, талабалар охирги вақтларда якуний имтиҳонларни электрон шаклда топшириш усулини маъқул кўришмоқда.
«Шунга кўра, институтда битирувчи курс талабаларининг билимини шаффоф, холис, одилона баҳолаш мақсадида, институт ректорининг буйруғи билан бакалавриат ўқитилаётган фанлардан якуний назорат босқичи масофавий таълим платформаси орқали ёзма иш, тест, оғзаки тарзида ташкил қилинган.
Институтнинг 1-2-3-курсларида якуний назоратни ташкил этиш бўйича ва ўқитилаётган фанлардан рейтинг (баҳолаш)ларининг якуний назорат босқичини ўтказиш борасида институт ректорининг қатор буйруқлари чиқарилган.

Шунингдек, институтимизда битирувчи курс талабалари битирув олди амалиётларини курс лойиҳаси (иши) сифатида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Бу вазифалар ижросини бажариш учун кадрлар тайёрловчи кафедралар томонидан битирувчи курс талабалари битирув олди амалиётларини курс лойиҳаси (иши) сифатида амалга оширилиши бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди ҳамда талабалар эътиборига етказилди», – деди Улуғбек Азизов.










