Тожикистонда энг юқори кунлик ўсиш қайд этилди ва беморлар сони мингдан ошди
Сўнгги бир кун давомида Тожикистонда яна 211 кишида коронавирус аниқланди. Бу 29 апрель куни мамлакатга коронавирус кириб келгани эълон қилинганидан буён энг юқори кунлик ўсиш бўлди. Бу ҳақда Тожикистонда коронавирус ҳақида маълумот бериб борувчи covid.tj сайтида хабар берилган.
Эндиликда мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 1 118тага етди. Шунингдек, яна 4 киши коронавирус сабаб вафот этди ва умумий ўлимлар сони 33тани ташкил этмоқда. Тожикистонда ҳозирча коронавирусдан тузалганлар йўқ.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда қайд этилган - 5 689 ҳолат. Ўзбекистонда 2 682 киши, Қирғизистонда эса 1 111 киши вирус юқтирган.
Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган. Энг кўп ўлим ҳолати Қозоғистон (34) ва Тожикистонда (33) қайд этилган. Ўзбекистон ва Қирғизистонда мос равишда 11 ва 14 киши вирус сабаб вафот этган.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024