Тадбир давомида бош прокурорнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсуддинов тегишли маълумотлар билан ўртоқлашди.

«Сардобадаги ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сардобадаги объект буюртмачиси - «Сирдарё қурилишинвест» ДУК. Бу собиқ Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «15-сонли қурилаётган объектлар бирлашган дирекцияси» бўла туриб, бош пудратчи сифатида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК қатнашган. Қурилиш ишларига 28та субпудратчилар жалб этилган. Лойиҳачи сифатида «Узгип» МЧЖ иштирок этган, лойиҳаси қиймати 1,2 трлн сўмни ташкил қилган. Молиялаштириш манбаси бюджет маблағлари ҳисобидан бўлган.

Жиноят иши бўйича Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлигининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи ташкил қилинган. Жиноят иши бўйича қуйидаги асосий тергов тахминлари, яъни версиялар олдинга сурилиб, текширилмоқда:

1. Лойиҳалашдаги хатоликлар.
2. Қурилиш меъёрларига риоя этмаслик.
3. Эксплуатация жараёнидаги хатоликлар.
4. Табиий офат.

Тергов тахминларини текшириш мақсадида, дастлабки тергов давомида жами 170 нафардан зиёд шахслар тергов гуруҳи аъзолари томонидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, сув омборини лойиҳалаштириш, қурилиши ва эксплуатация қилиш жараёнлари тўғрисида кўрсатмалар олинди. Жиноят иши доирасида 10тадан ортиқ экспертиза ва лаборатория таҳлилий тадқиқотлар тайинланди», - деди Ҳаёт Шамсуддинов.

«Сардоба» фожиаси юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4та тергов версияси текширилмоқда - Бош прокуратура

«Сардоба» фожиаси юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4та тергов версияси текширилмоқда - Бош прокуратура 👉 https://kun.uz/54260498

Posted by

Kun.uz

on Saturday, May 16, 2020

Шу жумладан, сув омбори тўғони лойиҳага мос равишда қурилгани, эксплутация қоидаларига риоя этилгани, ҳисоботларда акс эттирилган эксплутация харажатлари ва уларнинг ҳақиқатда бажарилгани, молиявий хўжалик ҳисоботлари тўғри юритилгани текширилмоқда. Тўғоннинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, сув ва тупроқнинг физик хоссаларини аниқлаш мақсадида тафтиш ва назорат ўлчовлари таийнланган.