Жамият | 09:21 / 18.05.2020
9956
1 дақиқада ўқилади

Наманганда «қиморхона» фаолиятига чек қўйилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 23 апрель куни соат 20:55да, ИИВ ходимлари томонидан махсус тадбир ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Унинг давомида Наманган шаҳар Юқори Ғирвон маҳалласида яшовчи 33 ёшли Б.У. яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, шу маҳаллада яшовчи 5 нафар фуқарога, хар бир ўйин учун 1000 сўмдан пул маблағларини олиб, уларга қимор ва таваккалчиликка асосланган “Лото” ўйини ташкил этиб моддий манфаатдорлик кўраётганлиги аниқланган.

Тадбир давомида ўртага ўйин учун тикилган 442 000 сўм пуллар,
36 дона ўйин карталари, 24 дона рақамлар ёзилган лото ўйини қоғоз карталари ва 90 дона лото тошлари ўрнатилган тартибда олинган.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Мавзуга оид