Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2762тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 9 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 18 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2762 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилган 9та янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари хориждан келган фуқароларда (улардан 2 нафари чартер рейси орқали БААдан олиб келинган ва 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган) ҳамда 6 нафар (барчаси Навоий вилоятидан) олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
17 май куни 15 кишида коронавирус аниқланган, 34 нафар бемор тузалганди.
Шу вақтгача 2247 киши коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалган ва соғайиш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни вақтда шифохоналарда 503 бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025