«Tenge Bank» АТБ Ўзбекистон банк бозорида муваффақиятли фаолиятининг бир йиллигини нишонламоқда
2020 йил 18 май кунида «Tenge Bank» АТБ ўзининг илк таваллуд кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон бозоридаги иш фаолиятининг биринчи йили давомида Банк дастлабки ва ўзи учун жуда муҳим бўлган мижозлар ва ҳамкорларини орттиришга муваффақ бўлди. Бу йил Банк учун қандай кечгани ҳақида Бошқарув раиси Аслан Талпаков сўзлаб берди.
Аслан Бактигереевич, Банк фаолиятининг дастлабки йилида қандай мақсадларга эришилди?
– Шу вақт ичида ўз мижозлари ва ҳамкорлари билан самарали, ҳалол ва очиқ ҳамкорликни ўрнатиш, қўйилган кўплаб мақсадларга эришиш, ўз фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш йўлларини аниқлаш имконияти юзага келди. Биринчи босқичда Банк юридик шахсларга хизмат кўрсатишга фаол киришди, ҳисоб-китоб операциялари, SWIFT тизими орқали халқаро тўловларни амалга ошира бошлади, юридик шахсларга миллий ва хорижий валюталарда кредит бериш фаолиятини йўлга қўйди.
Иқтисодиётнинг турли соҳаларига мансуб 200 дан ортиқ корхоналар Банкнинг мижозларига айландилар. Банк, юқори талабни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистондан Қозоғистонга тўғридан-тўғри тезкор тўловларни амалга ошириш тизимини ишлаб чиқди ва уни ўз мижозларига таклиф қилди, юридик шахслар эса Қозоғистон тенгесини тўғридан-тўғри сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Шунингдек, ўрта муддатли Ривожланиш стратегиясига биноан, банк хизматларининг кенг доирасини тақдим этиш имкониятини ошириш мақсадида, 2020 йил апрель ойида Банк Устав капитали миқдорини 222,8 млрд сўмга оширди ва ҳозирда унинг қиймати 340,8 млрд сўмни ташкил этмоқда. Бу эса, бизнинг акциядоримизнинг Ўзбекистонда банк бизнесини ривожлантиришдаги қизиқишини намоён қилади. Капиталнинг ўсиши қамраб олинган мижозлар базасини кенгайтириш ва Банкнинг чакана, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришнинг истиқболли йўналишларида янада ўсиши имкониятларини таъминлайди.
Юридик шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлардан ташқари аҳоли учун ҳам қандайдир маҳсулотлар тақдим этилдими?
– Жисмоний шахслар учун бир қатор омонатлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида чакана кредитлаш, яъни микрокредитлар, истеъмол кредитлари, автокредитлар ва ипотека кредитлари жорий этилди, замонавий скоринг ва BPM (Business Process Management) ечимларидан фойдаланган ҳолда жараёнларни юқори даражада автоматлаштириш ишлари давом эттирилмоқда, чунки Банк кредит бериш жараёнини бир неча кундан бир неча дақиқагача қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ойда «Золотая Корона» халқаро пул ўтказмалари хизмати ишга туширилди.
Мижоз жараёнларини автоматлаштириш ҳамда чакана ва корпоратив мижозларга онлайн банк хизматларини кўрсатиш борасида қандай чоралар кўрилди?
– Корпоратив мижозлар ва тадбиркорларга юқори даражада қулайлик яратиш мақсадида бир қатор илғор хизматлар ва сервислар тўпламидан ташкил топадиган юридик шахслар учун мўлжалланган Интернет-банкинг тизими уланди.
Ҳозирги кунда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва мамлакатда карантин тартибининг жорий этилиши билан боғлиқ ҳолат масофадан кўрсатиладиган банк хизматларини ривожлантириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Банк хорижий дастурчилар билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахслар учун кенг доирадаги функционал имкониятларга эга бўлган мобил иловаларни ишлаб чиқмоқда ва улар яқин вақтларда бозорга тақдим этилади.
Сиз пластик карталарни чиқаряпсизми? Ҳа бўлса, қандай тўлов тизимларида?
– Ҳа, Банк Uzcard ва HUMO тўлов тизимлари карталарини чиқариш ва савдо нуқталарида POS-терминалларни ўрнатиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Нисбатан қисқа вақт ичида VISA халқаро тўлов тизими эмиссиясига ва эквайрингига лицензия олишга муваффақ бўлдик. Яқин кунларда ушбу тўлов тизимининг карталарини чиқариш режалаштирилган.
Сизнинг ягона офисингиз Тошкентда жойлашган, бошқа шаҳарларда филиаллар очиладими?
– Банк, Ўзбекистон шаҳарларида нуқталарини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда. Жорий йилнинг 2 ва 3-чоракларида Самарқанд ва Фарғонада банк филиаллари очилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Банк 2020 йил охирига қадар Тошкентда яна 5 та савдо нуқталарини очишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Малакали ходимлар рақобатлашувда муҳим афзалликларидан биридир. Сизнинг фикрингизча, бу тўғрими?
– Шубҳасиз. Банк учун юқори даражадаги ходимлар малакасини таъминлаш ва Банкнинг обрўсини доимий равишда сақлаб туриш муҳим аҳамиятга эга, биз энг фаол, ғайратли ва ёш мутахассисларни тўпладик ва IT, пластик ва чакана бошқарув йўналишидаги ходимларни жалб қилишни давом эттирмоқдамиз. Шунингдек, барча ходимлар Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Халқ банки» АЖ марказий офисида тажрибасини ва малакасини ошириб қайтдилар.
Хулоса қилиб шуни қўшимча қиламанки, Tenge Bank ривожланишининг асосий устувор йўналиши сифатида - мижозларнинг эҳтиёжларини ўрганиш, такомиллашиш ва доимий ривожланиш белгиланган.
Банк барча мижозлар ва шерикларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ва уларга янада юқори зафарлар ва фаровонлик тилайди!
Шунингдек, Банк таваллудининг бир йиллиги муносабати билан, жисмоний шахслар учун махсус акция эълон қилди. Батафсил маълумотларни банк сайтидан олиш мумкин.
Офис қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Паркент кўчаси, уй 66.
Мурожаат учун телефон: +99878 1209790
Веб-сайт: tengebank.uz
Facebook: fb.com/tengebank.uz
Telegram: t.me/Tengebankuz
Instagram: @tengebankuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 31.10.2024
Tenge Bank имконияти чекланган болалар учун хайрия тадбирини ташкил этди
15:00 / 11.10.2024
Тадбиркорлар учун онлайн ҳисобрақам очиш: Tenge Bank мобил иловасини ўзингиз учун кашф этинг
17:00 / 10.10.2024
“Tenge Bank ва Mastercard Black Edition билан дунёни кашф этинг” акцияси бошланиши
17:00 / 16.08.2024