Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп маслаҳатчиси Хитойни коронавирусни сайёҳлар орқали тарқатишда айблади
Хитой ҳукумати коронавирус пандемияси олдини олиши мумкин эди, бироқ касалланиш кўлами ҳақидаги маълумотни яширган ва ўз сайёҳларига коронавирусни бутун дунёга тарқатишга ижозат берган. Бундай фикрни АҚШ президенти маслаҳатчиси Питер Наварро билдирди.
Оқ уйнинг савдо сиёсати бўйича маслаҳатчисининг таъкидлашича, Хитой вирус ҳақидаги маълумотларни 2 ой давомида яширган ва юз минглаб хитойлик сайёҳларнинг вирусни бутун дунё бўйлаб ёйишига йўл қўйган. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар берди.
“Уҳанда нолинчи бемор ноябрда пайдо бўлган. Хитойликлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳимояси ортига беркиниб, 2 ой вирусни бутун дунёдан яширган, сўнгра вирусни ёйиш учун юз минглаб хитойликларни самолётларда Милан, Нью-Йорк ва бутун дунёга жўнатган”, деб таъкидлаган Наварро.
Унинг фикрича, Хитой ҳукумати “вирусни Уҳандаёқ тўхтатиши мумкин эди, бироқ бунинг ўрнига барчаси пандемияга айланиб кетди”. “Мана мен нима учун хитойликлар америкаликлар билан буни қилдилар, деб айтмоқдаман ва улар бу учун жавоб беришлари керак”, деб ўз сўзларини ниҳоялаган Трамп маслаҳатчиси.
Наварро Хитойни нафақат маълумотларни яширишда айблаган. Аввалроқ, апрель охирида у Хитой коронавирусга сифатсиз тестлар етказиб, фойда олаётганини айтган.
Бу орада АҚШ ички хавфсизлик вазирлигида Хитой вирус тарқалиши кўлами ва унинг хавфлилигини яширганликда айбланган. Жумладан, Хитой вирус билан боғлиқ вазият жиддиймаслигини таъкидлаб, ҳимоя воситалари ва дорилар жамлаш учун улар импортини оширган ва экспортини камайтирган.
Мавзуга оид
10:25
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
10:10
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026