Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинади, баҳолар аввалги чораклар асосида чиқарилади
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2019–2020-ўқув йилида мактабларда якуний имтиҳонлар ўтказилмаслигини, ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқарилишини маълум қилди.
«Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади.
Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади. Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади», дейилади Халқ таълими вазирининг Telegram каналида эълон қилинган хабарда.
Шерзод Шерматов, шунингдек, карантин вақтида «онлайн-мактаб» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга миннатдорчилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганидан кейин барча таълим муассасалари ёпилган. Мактаб ўқувчилари учун бир қатор телеканалларда видеодарслар эфирга узатилмоқда. Карантин вақтида теледарслар ўтаётган ўқитувчилар Тошкентдаги Президент мактабига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025