Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2825тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 23 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2825 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янгидан касаллиги тасдиқланган беморларнинг барчаси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланди. Уларнинг 18 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан келган бўлса, қолган 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.
Бугун ҳозирча 34та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 24 бемор соғайди.
Шу вақтгача Ўзбекистонда 2338 киши коронавирусдан соғайган, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда мамлакатнинг 9 ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 474 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025