Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп коронавирусдан қандай дори билан ҳимояланаётганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп кўплаб америкаликлар, жумладан унинг ўзи коронавирусдан ҳимояланиш учун безгакка қарши дори воситаси - гидроксихлорохин қабул қилаётгани ҳақида сўзлаб берди.
Фото: Reuters
У Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда дори воситасини 2 ҳафтадан бери кунига бир маҳалдан қабул қилаётганини маълум қилган ва шифокорлар ҳамда коронавирусга чалиниш хавфи юқори бўлган жойларда ишлайдиган одамлар ҳам уни қабул қилаётганларини қўшимча қилган.
Трампнинг айтишича, у гидроксихлорохинни ушбу дори тўғрисида кўплаб ижобий фикрлар эшитганидан кейин қабул қилишга қарор қилган. АҚШ президентининг таъкидлашича, у Оқ уй шфокорларидан бу дорини қабул қилиши мумкинлиги ҳақида сўраганда, улар эътирозлари йўқлигини айтишган.
Трамп, шунингдек, ҳар куни коронавирусга тест топшираётгани ва натижалар манфий чиқаётганини таъкидлаб ўтган. АҚШ президенти унга гидроксихлорохиндан воз кечишга имкон берувчи бошқа дори воситаси тез орада ишлаб чиқилишига умид билдирган.
Март ойида Трамп гидроксихлорохин ва коронавирусдан даволашда қўлланувчи азитромицин антибиотигини “тиббиётдаги энг улкан ютуқлардан бири” деб атаганди. Бироқ гидроксихлорохиннинг АҚШ ва Бразилия шифохоналарида қўлланиши синов натижалари унинг самарадорлиги борасида шубҳалар туғдирган.
Гидроксихлорохин безгакка қарши дори воситаси бўлиб, кўплаб йиллардар бери қўллаб келинади. Охирги ойларда у кўплаб давлатларда коронавирусни даволашда қўлланмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025