Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Форс кўрфазида ўз кемаларига 100 метрдан яқинроққа келадиган кемаларга куч қўллашидан огоҳлантирди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ўз ҳарбий кемаларига Форс кўрфази, Арабистон денгизи ва Уммон кўрфазида 100 метрдан яқинроққа келадиган ўзга кемаларга куч қўллаш билан таҳдид қилди.
Тегишли огоҳлантириш ушбу минтақада АҚШ ва Эрон кемалари иштирокида юз берган можароли вазиятлардан кейин АҚШнинг геомакон разведкаси миллий агентлиги томонидан эълон қилинди.
“Яқинда юз берган воқеалар сабабли хавфсизликни ошириш, ноаниқликни минималлаштириш ва хато эҳтимолини камайтириш мақсадида барча кемалар халқаро сув ва кўрфазларда АҚШ ҳарбий кемаларидан 100 метрдан кам бўлмаган хавфсиз масофани сақлаши керак. АҚШ ҳарбий кемаларига 100 метрдан яқинроққа келган ҳарбий кемалар хавф деб қабул қилиниб, уларга нисбатан мудофаа чоралари қўлланиши мумкин”, дейилган хабарда.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг бешинчи флоти матбуот хизмати 15 апрелда Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ҳарбий катерлари Форс кўрфазида АҚШ жанговар кемалари яқинида хавфли ҳаракатлар амалга оширганини маълум қилган. Шундан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп ҳарбий-денгиз кучларига Эроннинг АҚШ кемаларига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай кемасини йўқ қилишга кўрсатма берган.