Жаҳон | 07:20 / 20.05.2020
5672
1 дақиқада ўқилади

АҚШ, Канада ва Мексика чегаралари пандемия сабабли яна бир ой ёпиқ қолади

АҚШ, Канада ва Мексика коронавирус тарқалиши олдини олиш учун чегара орқали аҳамиятсиз сафарларга тақиқловни яна 30 кунга узайтирди.

Фото: Reuters

АҚШ ички хавфсизлик вазирлигида таъкидланишича, март ўрталарида биринчи марта киритилган чекловлар 22 июнгача узайтирилади.

“Бу давлатларимизда одамларни хавфсизликда ушлайдиган жуда муҳим қарордир”, деб изоҳ берган бу келишувга Канада бош вазири Жастин Трюдо.

Мексика ташқи ишлар вазирлиги ҳам чекловлар амал қилиши муддати узайтирилганини маълум қилган. 

“Чекловлар дастлабки шартлар бўйича давом этади. Иккала давлат ҳам чегараолди ҳудудида соғлиқни сақлаш бўйича чораларни мувофиқлаштиришни давом эттиради”, дейилган Мексика ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Вашингтон, шунингдек, АҚШ чегарасида ушланган мигрантларни тезкорлик билан депортация қилишга рухсат берувчи қоидалар кенгайтирилишини маълум қилди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид