Жаҳон | 21:14 / 20.05.2020
2919
1 дақиқада ўқилади

АҚШ коронавирусга қарши халқаро кураш учун яна 162 миллион доллар ажратади

Майк Помпеонинг сўзларига кўра, гап АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва давлат департаменти ёрдами ҳақида кетмоқда, хусусий ҳомийлар ўз маблағлари орқали 3 миллиард доллар йиғишган.

Фото: Reuters

АҚШ коронавирусга қарши халқаро кураш учун яна 162 миллион доллар ажратади, деб маълум қилди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

"Биз халқаро ёрдам учун яна 162 миллион доллар ажратамиз, биз кўрсатган умумий ёрдам ҳажми 1 миллиард доллардан ошади", - деди у.

Помпеонинг сўзларига кўра, гап АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва давлат департаменти ёрдами ҳақида кетмоқда, хусусий ҳомийлар ўз маблағлари орқали 3 миллиард доллар йиғишган.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп агар ЖССТ 30 кун ичида ХХРдан мустақиллигини исботламаса ва ички ислоҳотларни ўтказмаса, АҚШ уни молиялаштиришни тўхтатиши билан таҳдид қилганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид