Жаҳон | 17:00 / 20.05.2020
9366
1 дақиқада ўқилади

АҚШда беш кун ичида иккинчи қирувчи самолёт ҳалокатга учради

15 май куни Эглин авиабазаси яқинида бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчи самолёти қулаб тушган, учувчи касалхонага ётқизилганди.

Фото: U.S. Air Force photo by Staff Sgt. Jensen Stidham

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли бешинчи авлод F-35A Lightning II қрувчи самолёти машғулотдан кейин қўниш вақтида ҳалокатга учради. Учувчи катапульта ёрдамида самолётни тарк этишга улгурган ва касалхонага ётқизилган, деб хабар бермоқда The Drive.

Ҳодиса 19 май куни Флоридадаги Эглин авиабазасида юз берган. Воқеа тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

15 май куни Эглин авиабазаси яқинида бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчи самолёти қулаб тушган, учувчи касалхонага ётқизилганди.

Январда Lockheed Martin ҳарбий-саноат корпорацияси 2024 йилдан йилига 180 дона бешинчи авлод F-35 Lightning II қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришини маълум қилганди.

F-35 Lightning II қирувчи самолётлари 2001 йилдан буён ишлаб чиқарилади. Самолёт уч хил вариантда: A (ҳарбий-ҳаво кучлари учун), B (қисқа масофага парвоз қилувчи ва вертикал ҳолда қўнувчи) ва C (палуба учун) таклиф этилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид