Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна уч кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Бугунги ҳолатларнинг кўп қисми аҳоли орасида аниқланган
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 3 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 21 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2967 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун жами 28та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди. Шундан 7та ҳолатда халқаро юк ташишга ихтисослашган автомашина ҳайдовчиларига ташхис қўйилган бўлса, яна 1 ҳолат хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасида тасдиқланди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 20 ҳолатда касаллик аҳоли орасидан аниқланиб, коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар фуқаро бошқа фуқаролар билан яқин мулоқотда бўлиб, касалликни жами 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига юқтирган. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Бугун жами 35 киши соғайди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2407 нафарни ташкил этмоқда. Шифохоналарда яна 547 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025