Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перудаги шаҳарча мэри карантинни бузгани учун жазодан қочиш мақсадида ўзини ўлганга солди
Перудаги Тантара шаҳарчаси мэри Хайме Роналдо Урбина Торрес коронавирус пандемияси сабабли киритилган комендантлик соати ва бошқа карантин чораларини бузгани учун жазодан қочишга уриниб, ўзини ўлганга солди.
Comercio маҳаллий нашрининг ёзишича, мэр дўстлари билан спиртли ичимликлар ичиб ўтиргани кузатилган. Улфатларнинг барчаси шахсий ҳимоя воситаларисиз бўлган ва ижтимоий масофага амал қилмаган.
Мэр олдига полиция ходимлари текширув билан келганда, у дўстлари билан коронавирусдан ўлгандек кўриниш мақсадида тобутга яшириниб олмоқчи бўлган. Натижада эса полициячилар ғалати ҳолат гувоҳи бўлишган: тобутда ўлик каби қимирламай ётган мэр нимагадир ҳимоя ниқобида бўлган. Бу уларда шубҳа уйғотган.
Нашр мэр ва унинг дўстлари улфатчилик қилган жойда очиқ тобут қаердан келиб қолганига аниқлик киритмаган.
Мавзуга оид
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025