Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланди
Оммавий ахборот воситаларида Давлат солиқ қўмитасининг икки ходимида коронавирус аниқланганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси расмий баёнот берди.
Баёнотда таъкидланишича, коронавирус инфекцияси хабарда айтилганидек, ДСҚ марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчисида эмас, балки ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази ходимида аниқланган бўлиб, марказ пойтахтнинг бошқа туманида жойлашган.
“ДСҚ ходимлари ҳам инфекция юқтирган шахс билан мулоқотда бўлган бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, ҳозирда бутун Марказий аппаратда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида COVID19га тест ўтказилмоқда”, дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, ДСҚ иш жараёни карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда олиб борилади.
“Қўмитанинг кириш қисмида барча ходимлар ҳароратни ўлчайдилар, бино ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам мунтазам равишда санитария чоралари кўрилади, антисептик воситалар ҳар бир қаватда мавжуд, ҳамма ходимлар тиббий ниқоблар тақадилар ва ижтимоий масофани сақлайдилар”, дейилади ДСҚ матбуот хизмати томонидан.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025