«Фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» усулида мониторинг ўтказиш тартиби очиқланди
“Фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” усулида мониторинг ўтказиш тартиби тасдиқланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” усулида мониторинг ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
“Фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори” усулида мониторинг ўтказиш тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарга ташриф буюриш, телефон қўнғироқлари, электрон почта ёки мобил иловалар орқали мурожаат қилиш, шунингдек, бошқа масофавий усуллар орқали маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
Тиббиёт ташкилотлари ёки дорихоналарга ташриф буюрган ҳолда ўтказиладиган мониторинг қонунчиликка мувофиқ текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
Мониторинг давомида мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари томонидан рецептларни ёзиш ва дорихоналар томонидан дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилиши ўрганилади ва баҳоланади.
Мониторинг ўтказиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланган ҳамда уларнинг расмий сайтларида чоп этилган мониторинг ўтказишнинг чораклик режа-жадвали;
оммавий ахборот воситалари, интернет жаҳон ахборот тармоғи ва бошқа масофавий усуллар орқали олинган маълумотлар (кейинчалик ОАВ);
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқлари;
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатлар.
Мониторингни амалга ошириш мобайнида ваколатли орган:
тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарга ташриф буюриш, телефон қўнғироқлари, электрон почта ёки мобил иловалар орқали мурожаат қилиш, шунингдек, бошқа масофавий усуллар орқали маълумот тўплаш ва мониторинг олиб бориш;
маълумот тўплаш ва мониторинг қилишга тегишли органлар ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа шахсларни (“сирли харидорлар”) жалб этиш;
тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар раҳбарлари ва (ёки) ходимларини ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳамда ваколатларини суиистеъмол қилишга ундовчи усуллардан фойдаланишини тақиқлаш;
қонунчилик талабларини биринчи марта бузган тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва (ёки) ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўлламасдан, тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
23:22 / 18.12.2024
Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилади
21:24 / 23.11.2024
Олимлар бактериялардан янги антибиотик яратди
17:57 / 19.11.2024
Ўзбекистон миллий регулятор органи ICH'га кузатувчи мақомида расман қабул қилинди
11:40 / 16.10.2024