Ўзбекистон | 10:53 / 23.05.2020
31200
2 дақиқада ўқилади

Мактабларда ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача камайтирилади

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 15-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“синф журнали (босма ёки электрон);”

15-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташланади.

Яъни, умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақат синф журнали (босма ёки электрон) юритилиши белгилаб қўйилади. 

Ҳозирда педагог ходимлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

синф журнали;

йиллик тақвим-мавзуий режa;

кундалик дарс ишланмалари (конспект) дафтари.

Бундан ташқари, йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни электрон шаклда юритилишига ҳам йўл қўйилмайди.

Ўриндошлик ва соатбай асосида дарс бераётган, ишда вақтинча бўлмаган ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзининг асосий иши билан биргаликда қўшимча равишда бажараётган педагог ходимларга ўқув-тарбия жараёни билан биргаликда унга мос коэффициентдаги ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён учун ажратилган соатларга ҳам ҳақ тўланиши чиқариб ташланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид