Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зўравон педагогларга чеклов: улар 1 йил таълим тизимига ишга киролмайдиган бўлади
Болаларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракат содир этган педагогларни таълим тизимидан вақтинча четлаштиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинмоқда.
Болаларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракат содир этган педагогларни таълим тизимидан вақтинча четлаштиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинмоқда. Ҳужжат Қонунчилик палатасидан ўтган, ҳозирда Сенат томонидан кўриб чиқилмоқда.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг таъкидлашича, хозир зўравонликка йўл қўйган педагоглар бу муассасадан ишдан бўшатилса, бошқа таълим даргоҳида фаолиятини давом эттириши мумкин. Янги тартиб билан бу каби ҳолатларда уларнинг таълим тизимида ишлашига 1 йиллик чеклов ўрнатилади.
“Таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйган шахсларга нисбатан чора кўриш масаласида бизнинг қатъий позициямиз бор ва бир неча йиллардан бери шу позицияни биз билдирамиз. Яъни бундай шахс, зўравонликка йўл қўйган шахс фақатгина ўша лавозимидан ёки ишлаб турган жойидан озод қилиниши эмас, у келгусида ана шу ҳаракатларини давом эттиришига йўл қўйилмаслиги керак. Яъни унинг фаолиятида муайян чекловлар бўлиши керак. Мана шу таклифимиз давлат раҳбари томонидан қабул қилинган 201-сонли фармон доирасида маъқулланиб, шу чекловлар жорий қилиш бўйича топшириқ берилган ва бунинг доирасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қонун лойиҳаси ишлаб чиққан ва бу қонун парламентимизнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинган. Ҳозирда Сенат томонидан кўриб чиқилмоқда”, – деди у.
Омбудсманга кўра, таълим муассасаларига ишга қабул қилинаётган ходимларни психологик текширувдан ўтказиш зарурати бор. Болалар билан ишлаш юқори даражада эмоционал барқарорликни талаб қилади ва агрессия ёки депрессия ҳолатидаги шахслар бу муҳитда хавф туғдириши мумкин. Бу борада яна бир муҳим механизм сифатида таълим муассасаларида видеокузатув тизимлари жорий этилиши керак.
Тўлиқ кўрсатувни ушбу ҳавола орқали томоша қилинг.
Мавзуга оид
20:04 / 16.04.2026
Зўравон тарбиячилар. Боғчалар қачон хавфсиз бўлади?
18:33 / 11.04.2026
Вазир ўқитувчилардан болаларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилди
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
15:39 / 12.03.2026