Ўзбекистон | 20:57 / 23.05.2020
10956
2 дақиқада ўқилади

Наманганда 9 бемор қолди, бугун Ўзбекистонда жами 40 киши коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятида коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳи соғайгани тўғрисида хабар берди.

Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга кузатилди. 

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (4 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Наманган туманидан, 1 нафари Уйчи туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 80 ёшли онахон бўлса, энг ёши кичиги 14 ёшда. Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 233 нафар бўлса, эндиликда улар 240 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 9 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан аввалроқ Тошкентда 33 киши (Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар) коронавирусдан соғайгани хабар қилинганди. 

Шундай қилиб, бугун 40 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2532 нафарга етди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3089тани ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, республиканинг 7та ҳудудидаги шифохоналарда жами 544 нафар бемор даволанмоқда. 

Мавзуга оид