Havas дискаунтерлар тармоғи барча ўзбекистонликларни Рамазон ҳайити билан қутлайди
Havas дискаунтерлар тармоғи Сизни Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади. Сизга соғлик-саломатлик, хонадонингизга файз-барака, тинчлик-осойишталик тилайди.
Муборак Рамазон ҳайит айёми қалбларингизни эзгулик нурлари билан ёритсин, барча дуоларингизни ижобат айласин, орзу-ҳавасларингиз ҳамда эзгу ниятларингизни эса амалга оширсин.
Рамазон ҳайити – эзгулик ҳиссини уйғотувчи, оила аъзолари билан бир даврада йиғилиб, шод-у ҳуррамликдан роҳатланиш палласидир. Байрам куни яқинларингиз билан дастурхон атрофида йиғилишга нима етсин? Айниқса ширинликлардан, совғалардан боши осмонга етган жажжи болакайларни кузатишдан, эзгулик, меҳр-мурувват ҳақида ҳикмат айтувчи, ривоятлар ҳикоя қилувчи бобо-момоларимизни тинглашдан завқлироғи бўлмаса керак.
Бу муборак айём барчамизга шодлик бахш этиш билан биргаликда яқинларни қадрлаш, ота-боболар насиҳатларига амал қилиш, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, тинч ва осойишта ҳаётга шукроналар қилиш каби инсоний фазилатларни шакллантиради.
Ҳақиқатан шундай завқли паллага етказганига шукроналар бўлсин. Эзгулик, инсонпарварлик, камтарлик каби туйғулар қалбингизни ҳеч қачон тарк этмасин.
Муборак айём хонадонингизга тўкин-сочинлик, файз-барака ато этсин, юртимиз доимо тинч, халқимиз эса фаровон бўлсин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 07.03.2024
Ўзбекистондаги илк дискаунтерлар тармоғи — Havas'га 5 йил тўлди
09:00 / 19.12.2023
Марказий Осиёдаги дўконлар сони бўйича йирик чакана савдо тармоғи бўлмиш Havas уч юзинчи юбилей дўконини очди
13:00 / 06.06.2023
Май ойида Havas 21 та янги дўкон очди
08:53 / 11.05.2023