Ўзбекистон | 12:11 / 25.05.2020
54682
1 дақиқада ўқилади

Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди

Туман ҳудудини хавфли инфекциядан батамом тозалашда ҳокимлик, СЭОМ, ИИБ, ҳарбийлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлар амалга оширилаётгани айтилди. 

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чора сифатида Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунгача туман ҳудудини хавфли инфекциядан батамом тозалашда туман ҳокимлиги, СЭОМ, ИИБ, ҳарбийлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлар амалга оширилмоқда. 

“Бунда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолиятни давом эттириш ўта муҳимдир. Туман марказига олиб кирадиган кўчаларда ортиқча автомобиль ҳаракатини чеклаш ва аҳолини мақсадсиз кўчага чиқишини олди олинмоқда”, - дейилади маълумотда. 

Билдирилишича, бу ишларни ташкил этишда туманда бўлиб турган ҳарбийларнинг хизматлари катта. Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳаммедов томонидан блок-постларда хизмат ўтаётган ҳарбийлар рағбатлантирилди.

Мавзуга оид