Юрак хуружидан дарак берувчи асосий аломатлар маълум қилинди
Германиялик кардиолог Ульф Ландмессер юрак хуружи яқинлашаётганини билиш мумкин бўлган учта асосий аломатни маълум қилди.
Профессорнинг таъкидлашича, Германияда 40 фоиз ўлим юрак-томир касалликлари билан боғланган. Бу касалликларда 300 мингга яқин германиялик азият чекади, 50 мингга яқини вафот этади.
“Агар юрак хуружини вақтида аниқласангиз, яшаб кетишга ўз имкониятларингизни оширишингиз мумкин. Чунки инфарктдан кейинги илк онлар энг оғир ҳисобланади”, деб айтан кардиолог.
Унинг таъкидлашича, агар инсон ўз кўкрагида гўёки “фил ўтирволгандек” кучли сиқишни ҳис қилса, унда зудлик билан тез ёрдам чақиртириш лозим.
Шунингдек, чап қўл ва бўйинда оғриқлар хавотирли ҳисобланади. Баъзида юрак хуружи олдидан ошқозон қаттиқ оғриши мумкин.
Мутахассиснинг таъкидлашича, агар санаб ўтилган аломатларга нафас сиқиши ва хавотирга тушиш қўшилса айниқса огоҳ бўлиш лозим.
Кардиолог бундай ҳолатларда “қонни суюлтириб бериши” туфайли баъзида аспирин ёрдам бериши мумкинлигини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
15:21 / 19.12.2024
Хитойда ўғлининг уй вазифаларига ёрдамлашаётган ота инфарктга чалинди
00:33 / 05.10.2023
Кевин Спейси қўли увишиб қолгани учун шифохонага олиб борилган
14:50 / 03.08.2023
Олий судда даъвогар суд бошланиши арафасида кутиш залида вафот этди
14:32 / 02.06.2022