Ўзбекистон | 08:00 / 26.05.2020
94708
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ёшлар орасида ҳам коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилганининг сабаби тушунтирилди

Ўлим ҳолати ёшларда ҳам қайд этилишига вафот этган ўша ёш фуқароларнинг тиббий ёрдамга кечикиб мурожаат этганликлари сабаб бўлган.

АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Нега чет давлатдан фуқароларимизни тинимсиз олиб келяпмиз? Бу аҳволда касалликни тўхтатиш мумкинми?

Чет давлатлардан олиб келинаётган фуқаролар давлат раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ чартер рейслари ташкил этилиб олиб келиняпти. Улар дарҳол карантинга олиняпти ва касаллик аниқланса даволаш чоралари кўриляпти.

Нега чет давлатларда асосан катта ёшдагилар вафот этган бўлса, бизнинг юртимизда ёшлар орасида ҳам ўлим қайд этилди?

Касалликдан ўлим ҳолати асосан катта ёшдагиларда, жарроҳлик амалиётларидан кейин, сурункали соматик касалликлар билан оғриган инсонларда (юрак касалликлари, қандли диабет, буйрак касалликлари, ўпканинг сурункали касалликлари) қайд этилмоқда.

Юртимизда ўлим ҳолати ёшларда ҳам қайд этилишига вафот этган ўша ёш фуқароларнинг тиббий ёрдамга кечикиб мурожаат этганликлари сабаб бўлди.

Коронавирус касаллиги тасдиқланган одамлар ўртача неча кун даволанади?

Бу — касалликнинг даражасига, кечишига ва беморнинг умумий аҳволига боғлиқ. Ўзбекистонда даволаниб соғайиб шифохонадан чиқиб кетганлар ўртача 25 кунни ташкил этди.

Мавзуга оид