Фан-техника | 19:45 / 27.05.2020
13775
1 дақиқада ўқилади

2020 йилнинг биринчи чорагида энг кўп сотилган смартфонлар маълум қилинди

Энг юқори ўнликдан тўрттадан Apple ва Samsung моделлари ҳамда иккита Xiaomi модели ўрин олди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида iPhone 11 жаҳондаги энг оммабоп смартфон бўлди, деб хабар бермоқда Omdia. 

Дастлабки уч ойда Apple 19,5 миллион дона iPhone 11 сотган.

"Apple нарх ва маҳсулдорлик ўртасидаги мувозанатни топа олди, бу эса смартфоннинг жозибадорлигини оширди", — деб ёзади Omdia.

Иккинчи ўрин Samsung Galaxy A51га насиб этди (6,8 миллион дона), учликни Redmi Note 8 якунлаб берди. 

Энг юқори ўнликдан тўрттадан Apple ва Samsung моделлари ҳамда иккита Xiaomi модели ўрин олди.

Ҳисобот муаллифлари Samsung Galaxy S20+ смартфонининг муваффақиятига алоҳида эътибор қаратган. Бу моделдаги смартфондан уч ярим миллион дона сотилган бўлиб, у бешинчи авлод тармоғида ишлай оладиган энг оммабоп смартфонга айланди.

Мавзуга оид