Тожикистон коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирди
Тожикистонда сўнгги бир кун давомида 158 кишида коронавирус аниқланди ва коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3 424тага етди.
Сўнгги бир кунда 158 киши коронавирусдан тузалди. Яъни, касаллик юқтирганлар ва тузалганлар сони бир хил бўлди. Бу ҳақда мамлакатдаги коронавирус статистикасини бериб борувчи covid.tj сайтида маълум қилинган.
Эндиликда Тожикистон касалланиш ҳолатлари сони бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирди.
Сўнгги бир сутка давомида қўшни мамлакатда вирус сабаб ўлим ҳолати қайд этилмади. Шундай бўлсада, Тожикистонда коронавирусдан вафот этганлар сони Марказий Осиё давлатлари орасида энг кўп бўлиб турибди - 47 нафар.
Минтақада энг кўп ҳолат Қозоғистонда қайд этилган - 9 304 ҳолат. Бу мамлакатда коронавирусга ўтказилаётган тестлар сони ошгани сабаб касаллик ўсиш даражаси тезлашган.
Қирғизистонда сўнгги бир кунда 58 кишида вирус аниқланиб, умумий касалланиш ҳолатлари сони 1 520 нафарга етган бўлса, Ўзбекистонда вирус юқтирганлар 3 355 нафарни ташкил этмоқда.
Минтақанинг яна бир давлати Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024