Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони олти миллиондан ошди
Касалликка чалинганлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда - 1 770 160 киши, мамлакатда 103,7 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Фото: ТАСС
Дунё бўйича янги турдаги коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони олти миллиондан ошди, 367 мингдан зиёд киши вафот этди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.
Университетнинг маълумот беришича, 31 май куни Тошкент вақти билан соат 8:30да дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6 059 017 нафарга етган, 369 126 нафар киши вафот этган.
Касалликка чалинганлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда - 1 770 160 киши, мамлакатда 103,7 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Кейинги ўринда Бразилия жойлашган - 498 440 ҳолат. Бу ерда 28,9 мингга яқин киши вафот этган.
Россия 396 575 ҳолат билан учинчи ўринда. Мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 4555 нафарга етган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025