Жаҳон | 22:26 / 01.06.2020
22659
2 дақиқада ўқилади

Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади

АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берадиган Green Card лотереясининг DV-2021 дастури учун рўйхатдан ўтганлар жавобларни 6 июндан бошлаб текширишлари мумкин бўлади. АҚШ давлат департаменти сайтида бу борада эслатма берилган.

Фото: Shutterstock

2019 йил 2 октябрдан 5 ноябргача бўлган вақтда рўйхатдан ўтганлар жавобларни АҚШ давлат департаменти сайтида иштирокчилар тасдиқлов рақамларини 2021 йил 30 сентябргача сақлаб қўйиши кераклиги эслатилган. Агар сиз ҳам юқорида кўрсатилган муддатда Green Card лотереяси учун рўйхатдан ўтган бўлсангиз, жавобларни 6 июндан бошлаб қуйидаги манзилда (http://dvprogram.state.gov/) текширишингиз мумкин.

АҚШ давлат департаменти лотерея учун фақат ва фақат исми кўрсатилган одамнинг ўзи ташкилот сайтида рўйхатдан ўтиши кераклигини эслатиб келади. Аммо кўплаб мамлакатларда, хусусан Ўзбекистонда ҳам кўпчилик Green Card учун рўйхатдан ўтишни мураккаб жараён деб ҳисоблаб, ўз номидан рўйхатдан ўтишни махсус фирмаларга ишонишади. Бундай ҳолларда лотерея жавобини билиш учун ҳеч қандай пул талаб қилинмаслигини, жавоблар фақат ва фақат АҚШ давлат департаменти сайтида (http://dvprogram.state.gov/) эълон қилинишини унутмаслик керак.

Маълумот учун, АҚШ давлат департаменти бу йилги Green Card лотереяси ғолибларини эълон қилиш муддатини 5 майдан 6 июнга кўчиришга қарор қилганди. Шунингдек, айни дамда АҚШда яшаш ва ишлаш учун виза бериш вақтинча тўхтатилган ва чеклов 22 июнгача амал қилади. Шу боис чеклов бу йилги Green Card ғолибларига таъсир қилмайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан