Эндиликда грин-карта (Green card) расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти (халқона айтганда қизил паспорт) зарур.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида маълумотларни йиғиш пунктига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
- белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
- биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
- илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
- ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
- ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
- давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
- ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;
- фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.
15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин (Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарорига 1-илова «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низом).
Хорижга чиқиш биометрик паспорти қанча давлат божи тўланади?
Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 120 фоизи (223 000*1,20=267 600 cўм)
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун БҲМнинг 80 фоизи (178 400 сўм).
Паспорт қанча муддатда берилади?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб








