Жумладан, туризмни қўллаб-қувватлаш Фондининг субсидиялари ва грантлари қуйидагича ишлатилади:

* туризм соҳасидаги инновацион бизнес ғоялар ва “стартап” лойиҳаларини амалга ошириш учун субсидиялар ажратиш (1,5 млрд. сўм миқдорида);

Миллий туроператорларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

* ҳар бир чет эллик сайёҳ учун 15 АҚШ доллари миқдорида субсидия;

* сотиб олинган темир йўл ва авиачипталар нархининг 30 фоизини қоплаш;

Хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш учун меҳмонхоналар харажатларини қоплаш:

* 3 юлдузли меҳмонхона - ҳар бир хонага 5 миллион сўм;

* 4 юлдузли меҳмонхона - ҳар бир хонага 10 миллион сўм;

* 5 юлдузли меҳмонхона - бир хонага 15 миллион сўм.

* овқатланишнинг тематик пунктлари, овқат ва сувенир маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари учун лойиҳа қийматининг 30 фоиз миқдорида грантлар тақдим этилади;

* янги туристик маҳсулотлар ва йўналишларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича гидларга - 5 млн. сўм, туроператорларга - 10 млн. сўм миқдорида грант ажратилади.

Ушбу ва бошқа кўплаб мақсадли қўллаб-қувватлаш чоралари, шунингдек  туризм соҳаси фаолиятини қайта тиклаш натижасида йил охирига қадар 450 миллион долларлик туристик хизматларини экспорт қилиш имконияти яратилади.