Жамият | 09:41 / 02.06.2020
6412
1 дақиқада ўқилади

Бухорода фуқарони 107 000 000 сўмга «ухлатган» шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: KUN.UZ

2020 йилнинг февраль ойи бошларидан 2020 йил 3 март кунига қадар бўлган вақт давомида Бухоро вилоятида фуқаро 53 ёшли И.Қ. 29 ёшли З.Т.нинг ишончига кириб, унга “арзон нархда рангли металл олиб бераман” деб алдаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, И.Қ. ундан Ғиждувон туман “Армечан” МФЙ ҳудудида жами бўлиб 107.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, ўзига билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб, З.Т.га 107.000.000 сўмлик кўп миқдордаги моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) билан иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Мавзуга оид