Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz'да янги лойиҳа: FootWeek (Бобур Акмалов билан)
Ўз ижодий жамоасини машҳур спорт журналисти Бобур Акмалов билан кучайтирган Kun.uz янги лойиҳаларни бошлаб юборди. Эътиборингизга FootWeek ҳафталик дастурини тақдим этамиз.

Эндиликда доимий тарзда Kun.uz'нинг YouTube саҳифасида бериб борилажак кўрсатувнинг биринчи сонида Бобур Акмалов бугунги кунда мухлислар диққат марказида бўлиб турган мавзуни муҳокама қилиш учун Жалолиддин Машарипов билан суҳбат уюштирди. Суҳбатни томоша қилиб Машарипов нега Туркияга кетишни хоҳлаётгани ва нега унинг трансфери ҳозирча амалга ошмаганини билиб олишингиз мумкин.
Шунингдек, дастур давомида Суперлига қачон бошланиши, ўйинлар қай тартибда ўтказилиши ва янги тартиблар ҳақида гап борган. FootWeek'нинг илк сонидан Осиё футбол янгиликлари ва «кучли бешлик» чемпионатлари борасида мулоҳазалар ҳам ўрин олган.
Хуллас, Kun.uz'нинг янги лойиҳасини ўтказиб юборманг. FootWeek (Бобур Акмалов билан) сизни қизиқтирган кўплаб мавзуларда кўрсатувлар тайёрлашда давом этади.
Мавзуга оид

22:02 / 04.06.2025
Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе

17:11 / 24.03.2025
Машарипов Қирғизистон билан ўйинда рақибга қизил кўрсатилганини билмаганини айтди

13:39 / 21.03.2025
«Эронни ютсак, ЖЧ-2026га чиқиш масаласини 99 фоизга ҳал қиламиз» - Шомуродов ва Машарипов муҳим ғалаба ва Теҳрондаги ўйин ҳақида

12:28 / 06.12.2024