«Муҳим 3 очкога эга чиқиб, ЖЧ-2026 сари яна бир қадам ташладик. Кейинги Эронга қарши баҳс биз учун финалга тенг учрашув. Эрон билан баҳсда ютсак, ЖЧ-2026га чиқиш масаласини 99 фоизга ҳал қиламиз. 

Пеналтидан фойдалана олмадим? Бу футболда бўлиб турадиган ҳолат. Муҳими ғалаба қозондик.  

11 метрлик зарбани ижро этишимдан олдин Отабек Шукуров ва Жалолиддин Машарипов билан муҳокама қилдик, ўзи ярим жамоа пеналтидан гол ура олмаслигимни сезган экан. Ўзи пеналтини кам тепаман», - дейди Элдор Шомуродов.

Жалолиддин Машарипов Эронга қарши майдонга тушмаслиги ҳақида фикрини билдирди.

«Осон ўйин бўлмади. Яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Асосийси 3 очкога эга чиқдик. 

Элдорни олдига бориб “пеналтини тепасанми ёки мен тепайми” дедим. У тепаман дегач, хўп дедим. 

Эронга қарши ўйинда исталган футболчи майдонга тушишни истайди, ўзим ҳам ўша пайтда бекор йиқилдим. Энди Теҳронда ўйнай олмайман. Ҳозир ЖЧ-2026га 90 фоизга яқинлашдик», - деди Жалолиддин Машарипов.

«Муҳими – уч очкога эга чиқдик, «Озоди»да осон бўлмайди». Кападзе Қирғизистон устидан ғалаба, Элдорнинг зарбаси ва Машариповнинг ўйнамасдиги ҳақида

ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич 7-тури доирасидаги Ўзбекистон – Қирғизистон (1:0) учрашувидан кейин Темур Кападзе ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Халқимизни бугунги ғалаба ва Наврўз байрами билан табриклайман. Бугун яхшироқ, чиройлироқ ютишимиз мумкин эди, аммо муҳими ғалаба. Қирғизистон ҳам яхши ўйнади, ҳимояланди. Улар айтарли вазият яратгани йўқ.

- Жалолиддин Машарипов сариқ карточка олса ўйнамаслигини биларди, аммо кўпчилик қўрққанидек симуляция учун огоҳлантирилиб, Эронга қарши ўйнамайдиган бўлди. Эрон футболини яхши биладиганлардан Остон Ўруновнинг ҳам ҳолати ҳам яхши эмас. Эрондаги муҳим учрашув олдидан бу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Алиқулов жароҳат олди, кейин Ўрунов тайёр бўлмади. Остон келди, аммо ўйнай олмади. Ҳа, биларди, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Футбол ҳиссиётларга бой ўйин.  Бу борада эҳтиёт бўлиш кераклигини уқтиргандик. Аммо таркибда ўйинчиларимиз бор, Жалолиддиннинг ўрнини таркибдаги бошқа ўйинчилардан бири билан тўлдирамиз. Ҳа, Машариповнинг йўқотилиши бошоғриқ бўлади, аммо вазиятдан чиқиб кета оламиз.

- Туркманистонга қарши ўйинда орттирилган жароҳатдан кейин кўп вақт ўйнамадингиз, аслида шунга ким айбдор эди?