Иқтисодиёт | 17:35 / 02.06.2020
3187
3 дақиқада ўқилади

«Марказий Осиёда аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда савдо муҳим ўрин тутишда давом этиши керак» – Жаҳон банки

Жаҳон банки «Covid 19 ва Марказий Осиёнинг озиқ-овқат хавфсизлиги» мавзусига бағишланган брифинг ўтказди. Унда Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук ва Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зоря иштирок этишди ва саволларга жавоб беришди.

Брифингни кузатган Kun.uz мухбири экспертларнинг фикрларини ўзбек тилида келтириб ўтади.

Коронавирус пандемиясидан кейин Марказий Осиёдаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги қандай бўлади? Қандай вазифаларни бажариш керак?

- Биринчи вазифа – қишлоқ хўжалиги савдоси ва бозорларга бўлган ишончни тиклаш бўлади. Пандемия вақтида минтақада кўп тилга олинган озиқ-овқат хавфсизлигига тўлиқ қайтиш ёки ўтиш, ўз-ўзини таъминлаш масаласи – самарали қадам эмас. Пандемия вақтида киритилган бозорни мувофиқлаштиришнинг кўплаб вақтинчалик чоралари ва чекловлар бекор қилиниши керак. Марказий Осиёда аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда савдо муҳим ўрин тутишда давом этиши керак.

Иккинчи вазифа – Коронавирусдан кейин сезиларли даражада камроқ бюджетга эга вазиятда қишлоқ хўжалиги субсидиядалари секторни узоқ муддатда ривожлантириш дастурларини сиқиб чиқаргани йўқ. Анча чекланган бюджет ишлаб чиқарувчини тўғридан тўғри субсидиялашга эмас, рақобатни ошириш, бозор санитар ва фитосанитар инфратузимаси, илм-фан ва фермерлар ва фермер хўжаликларига информацион ва маслаҳат беришга мўлжалланган умумий характерга эга дастурларга ажратилиши самаралироқ бўлади.

Учинчи вазифа – озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат захираларини бошқаришни такомиллаштириш, жумладан уларни доимий равишда баҳолаб бориш ва мониторингини юритишга эътибор қаратиш. Давлат захираси – фавқулодда вазиятлар даврида яхши инструмент. Бироқ у катта ўлчамларда шиширилса, фойдаланишнинг аниқ қоидалари бўлмаса, жаҳон тажрибаси бундай ҳолатда катта муаммолар бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Тўртинчи вазифа – «Ягона саломатлик» концепциясини қўллаб-қувватлаш учун ҳайвонлар соғилиғи ва ветеринар хизматлар учун инвестицияларни кўпайтириш ҳам муҳим.

Бешинча вазифа – агро озиқ-овқат секторини рақамли трансформация қилишда кўмаклашиш. Инқироз бу каби рақамлаштириш ишлаб чиқариш учун ҳам, савдо ва секторни бошқариш учун ҳам муҳим эканини кўрсатди.

Мазкур масалаларнинг кўпчилиги бўйича минтақавий ҳамкорлик муҳим.

Рақамлаштириш бўйича Хитойнинг тажрибасини қўллаш қизиқ бўларди. У ерда мазкур соҳада кўплаб инновациялар қўлланилмоқда. Улар коронавирус пандемияси вақтида мамлакатга ижобий таъсир кўрсатди, дейди иқтисодчи Сергий Зоря.

Мавзуга оид