Жаҳон | 20:28 / 02.06.2020
8253
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ губернаторлари намойишларни бостириш учун қўшинларни жалб этишга қарши чиқди

Трамп полициянинг шафқатсиз ҳаракатларидан сўнг бошланган тартибсизликлар муносабати билан фуқароларга қилган мурожаатида АҚШ федерал ҳукумати тартибсизликларга қарши миллий қуролли кучлардан фойдаланишга тайёрлигини билдирганди.

Америкадаги қатор штатларнинг демократ губернаторлари президент Дональд Трампнинг мамлакатдаги тартибсизликларни бостиришда қўшинларни жалб этиш ҳақидаги таклифини танқид қилди. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги хабар бермоқда.

Иллинойс штати губернатори Жей Роберт Притцкернинг сўзларига кўра, бу қадам зўравонликнинг ўсишига сабаб бўлади.  

Ўз навбатида Вашингтон штати губернатори Жей Инсли Трампнинг нутқидан сўнг "президент давлатни бошқариш масалаларида лаёқатсизлигини исботлагани"ни айтди. 

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо ҳам тартибсизликларни бостириш учун ҳарбийларни жалб этиш мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлади.

Трамп полициянинг шафқатсиз ҳаракатларидан сўнг бошланган тартибсизликлар муносабати билан фуқароларга қилган мурожаатида АҚШ федерал ҳукумати тартибсизликларга қарши миллий қуролли кучлардан фойдаланишга тайёрлигини билдирганди.

Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинэнининг аниқлик киритишича, ҳозирда тартибсизликларни бостириш учун 24та штатда миллий гвардиянинг 17 минг аскари сафарбар қилинган.

Мавзуга оид