Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2900дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Навоийда коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳлари тузалгани тўғрисида маълум қилди.
Навоий вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, жами 49 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Жумладан, Навоийда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (35 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Учқудуқ туманидан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ. Эндиликда мазкур вилоятда соғайганлар 54 нафарга етди.
Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 54 ёшда, ёши кичиги 31 ёшда. Уларнинг 3 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (63 ёшли эркак) пойтахтимиздан, яна 1 нафари (33 ёшли эркак) Қозоғистон Республикасидан.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида соғайганлар сони 1127 нафарга етди.
Шу вақтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 2908 нафарга етди.
Ҳозирда шифохоналарда жами 795 бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024