Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3760тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 10 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 2 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3760 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса карантин марказидаги (Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун 58та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, Тошкент ва Навоийда жами 49 бемор тузалди, шу вақтгача тузалганлар сони 2908 нафарга (78 фоиз) етди.
Ҳозирда шифохоналарда жами 837 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025