Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаяётганига изоҳ берилди
Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди.
Фото: KUN.UZ
АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Н. Отабеков нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаяётганига изоҳ берди.
“Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди.
Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди”, - дейди у.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, карантин тадбирлари бекор қилингани йўқ.
“Аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса карантин тадбирлари янада кучайтирилиши мумкин”, - дейди Бош давлат санитария инспектори.
У нега республикада касаллик енгил ўтаётгани, қарийб 80 фоиз бемор касалликдан тузалаётганининг сабаби ҳақида ҳам гапирди.
“Коронавирус инфекцияси асосан 80 фоиз ҳолатда енгил кечади, 15 фоиз ҳолатда ўрта оғирликда ва фақат 3-5 фоиз ҳолатда оғир, яъни нафас етишмовчилиги билан кечади.
Касалликка чалинганларни эрта аниқлаш ишларининг йўлга қўйилганлиги касаллик кечишида ижобий натижаларга эришиш имконини беряпти.
Бироқ вируснинг культурал, морфологик, антиген, серологик хусусиятлари, вирулентлиги, патогенлиги каби масалалар ҳали кўплаб ўрганилади. Шунинг учун аниқ бирор тўхтамга келишга ҳали эрта”, - деди у.
Мавзуга оид
10:56 / 28.09.2025
Шифохоналарда 182 нафар бола қолмоқда — Нурмат Отабеков Тошкент вилоятидаги ҳолат ҳақида
11:29 / 27.09.2025
«694 нафар бола шифохонада қолмоқда, уларнинг 421 нафарига бугун жавоб берилади» – Нурмат Отабеков
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025