Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги можаро юз берди
2 июнда Қирғизистон давлат чегара хизмати Тожикистон билан чегарада ўқотар қурол қўлланган ҳолда янги можаро юз берганини маълум қилди.
Қирғиз чегарачилари тарқатган хабарда таъкидланишича, Қирғизистоннинг Боткен тумани Эки-Тош қишлоғида 2 июнга ўтар кечаси, соат 1:20 атрофида Тожикистон томонидан номаълум шахслар 1982 йилда туғилган, Ўш-Исфана автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланаётган қирғизистонлик машинасига ов милтиғидан бир неча марта ўқ узган.
Таъкидланишича, эркак енгил яраланиб, Самарқандек қишлоғи шифохонасига етказилган. Воқеа жойида милиция ходимлари иш олиб борган. Чегаранинг ушбу қисмида айни вақтда вазият барқарорлашган.
“Тунги пайт икки томон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ҳозирда воқеа жойида милиция ходимлари иш олиб бормоқда, улар ҳудудни, автомашинани кўздан кечирмоқда ва бошқа тергов ишларини олиб бормоқда”, дейилган Қирғизистон чегара хизмати хабарида.
Тожикистон ҳозирча ушбу воқеага изоҳ бермаган.
Бу воқеа охирги ойда икки давлат чегарасида юз бераётган тўртинчи можародир. Икки давлат чегара хизматлари бир-бирини иғвогарликда ва ўққа тутишда айбламоқда.
Тожикистон ва Қирғизистон 970 кмлик умумий чегарага эга. Ундан 519 километри аниқлаштирилган, қолган қисми эса баҳсли ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026